- Курилди: 513
Қон организмда энг муҳим жараёнларнинг иштирокчиси ҳисобланиб, тана ҳужайраларигача озиқ моддалар, айниқса, ҳаво билан тўйиниш мана шу мўъжизавий суюқлик орқали амалга ошади. Унинг ўрнини ҳеч қайси дори воситаси, кимёвий препаратлар босавермайди. Инсон турли ҳодисалар, организм касалланиши, эҳтиётсизлик оқибатидаги шикастланишлар туфайли қоннинг маълум қисми йўқолиб, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Ўшанда олийжаноб ва олийҳиммат кишилар ўзгалар жонига оро киритишади, яъни қонларидан беришади.
- Курилди: 508
Намангандаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Дахлдорлик ҳисси билан жамоатчилик ва экологик назорати сари" лойиҳаси доирасида "Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишнинг долзарб масалалари" мавзусида илмий - амалий конференция бўлиб ўтди.
- Курилди: 832
Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 57-Гул байрами бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этадиган анъанавий шодиёнада ташкилотлар, корхона ва муассасалар ҳамда миришкор гулчилар томонидан яратилган кўргазмалар намойиш этиляпти. Турли кўнгилочар дастурлар, таниқли санъаткорларнинг чиқишлари уюштирилмоқда.
- Курилди: 516
Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда қабул қилинган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаларида автопаркни янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, қисқа фурсатда 33 та "Дамас-амбуланс" санитар автомашинаси олиб келинди. Куни кеча мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 15 та янги автомашина тақдимоти бўлиб ўтди. Йил охирига қадар яна бир неча туркум автомобиллар вилоятдаги тез тиббий ёрдам бригадаларига етказиб берилади. Муддатини ўтаб бўлган эски автомашиналарнинг ўрни 100 дан зиёд янгилари билан тўлдирилади.
Р. МАМАДАЛИЕВ тасвирга туширган.
- Курилди: 701
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ҒАМХЎРЛИК ОҒУШИГА ОЛИНАДИЛАР
дейди ВССБ мутахассиси Дилфуза Болтибоева
- Дилфуза Сотволдиевна, эртадан кейин вилоятимизда ёзги соғломлаштириш мавсуми бошланади. Мавсум муваффақиятини таъминлаш учун ВССБ тизимида қандай тайёргарлик ишлари амалга оширилди?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 мартдаги "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилиши"да белгиланган тадбирларни изчил ижроси таъминланмоқда.