- Курилди: 512
Бу - Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг муҳим қарор ва фармонлари изчил ижросининг мамнунбахш самараларидир
Барчамизга маълумки, Юртбошимиз тиббиёт тараққиётига алоҳида эътибор билан қарамоқдалар. Инсонларнинг ҳаёт ҳаловати ва умрини узайтириш билан боғлиқ бўлган бу муҳим тармоқдаги хизматларни жаҳон андозалари даражасига кўтариш учун энг замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш, юқори малакали муолажалар ўтказишга қодир юксак малакали мутахассислар сафларини кенгайтириш, улар фаолиятини сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиқиш йўлида жиддий ўзгаришларни муваффақиятли амалга оширишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг изчиллигига эришилмоқда. Шахсан Президентимизнинг ўзлари шу йилнинг 5 январида ҳамда 7 февралида республика тиббиётини янада ривожлантириш мақсадида бир гуруҳ етакчи раҳбар ва мутахассислар билан учрашиб, кенгашиб халқни ранжитаётган салбий ҳолатларни тугатиш борасида тиббиётчилар олдида турган энг зарур вазифаларни аниқ белгилаб бердилар. Айни маҳалда қатор қарор ва фармонлари бу борада дастуриламал ролини ўйнамоқда. Бизнинг "Кеча ва бугун" рукни остидаги илк мақоламиз тиббиётнинг ўтган йиллардаги аҳволи ва шу кеча-кундуздаги ижобий ўзгаришларини қиёслашга, Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган соҳага доир вазифаларни жадал бажаришга киришилганининг дастлабки самаралари ҳақида фикр юритишга бағишланди.
- Курилди: 415
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунчилиги, ижтимоий иқтисодий масалаларга бағишланган ўқув семинари ташкилланди.
- Курилди: 509
Вилоят қон қуйиш марказида Халқаро донорлар куни муносабати билан ташкилланган байрам тадбирида вилоятимизнинг шаҳару қишлоқларидан ўз хоҳиш-истакларига кўра ташриф буюрган кўплаб донорлар шарафланди. Шу куни уларнинг юз-кўзларида қилаётган савобли ишларидан мамнунлик ифодасини илғаш қийин эмасди. Чунки донорларнинг соҳовати туфайли кимнингдир ҳаёти сақланиб қолинмоқда, умри узаймоқда, кимнингдир отаси, онаси, ака-укасию, фарзанди соғломлар сафига қўшилмоқда.
- Курилди: 696
Ўрта тиббиёт ходимлари орасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ҳамшира-2017" кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.
- Курилди: 545
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди. Болалар саломатлигини муҳофаза этишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида ҳам байрамга бағишланган турли хайрия тадбирлари ўтказилди.