- Курилди: 633
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ғоят ҳаяжонли кечди. Эрталабданоқ ҳовлидаги майдонча байрамона безатилди. Тадбир ташкилотчиларининг тараддуди аввалдан бошланганлигини пайқаш қийин эмасди. Саҳнабоп кийимларда қатор-қатор ўғил-қизларнинг даврани тўлдириши, уларнинг намойиш этадиган дастурдаги ҳаракатлару қўшиқларни машқ қилиб такрорлаб, устозларидан маслаҳат олиб туришлариёқ бу меҳмонлар болажонларга шодлик улашишга астойдил бел боғлашганидан далолат берарди. Айни дамда марказда даволанаётган кичик беморлар катта қизиқиш билан шу даврага талпинишарди. Ҳатто кичкинтойларнинг ота-оналаригача улар билан биргаликда майдонни қуршай бошлашганди.
- Курилди: 511
Поликлиника деганда туманлар марказидаги ягона тиббий маскан кўз олдимизга келарди. Эндиликда шаҳар билан қишлоқнинг фарқи бу соҳада ҳам йўқотилди ҳисоб. Негаки, 2017 йилдан янги муассаса ташкил этилди. Унинг номи қишлоқ оилавий поликлиникасидир. Қисқартма ҳолатда ҚОП дейишга тилимиз ўрганиб боряпти. Демак, ҚВП ва ҚОПлар ҳозирда қишлоқ халқи саломатлигини сақлашда бирламчи тизим сифатида давлатимизнинг доимий эътиборида.
- Курилди: 689
Оналар ва болалар саломатлигини
муҳофаза қилиш халқ учун қулай тизимдир.
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида ташкил этилган кўп тармоқли марказий поликлиникаларда инсонларнинг соғлиги тиббий назорати долзарб вазифага айланган. "Саломатлик ҳафталиги", "Патронаж ойлиги" доирасидаги тиббий кўрикларда бир вақтнинг ўзида ташхислаш, маслаҳат бериш, даволаш тўғрисидаги тушунтириш ва муолажалар ўтказилмоқда.
- Курилди: 814
Учқўрғон туманидаги 42-сонли Яшиқобод қишлоқ оилавий поликлиникасида ташкилланган вилоят анжумани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати билан юзма-юз мулоқот тарзида ўтказилди. Анжуманга таклиф этилган ҚОП ва ҚВП мудирлари дастлаб тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
- Курилди: 804
Вилоятда шу мавзуда ўқув ташкилланди
Маълумки, инсон саломатлиги аввало озодаликка, айниқса, тери парваришига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу эса шифокор мутахассис ва лаборантлардан янада кўпроқ ўқиш ва жойларда ҳамкасбларига ўргатишни тақозо этади.