Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров бу йил олий тиббий таълим муассасаларини битириб келган ёш мутахассислар билан учрашди.

   Президентимизнинг тиббиёт соҳаси раҳбарлари билан ўтказган селектор йиғилишларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юқори даражага кўтариш ва чет эллик мутахассисларни юртимизга келиб, даволаш ишларидаги иштирокини таъминлаш билан одамларнинг узоғини яқин қилиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. Россия Федерацияси ва Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт марказлари шифокорлари билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар ижобий натижалар бераётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

   Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессор-ўқитувчилари томонидан "Кадрлар бўлимида иш юритишнинг замонавий тамойиллари", "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш ва иш юритиш", "Ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш" мавзуларида янги ўқув дастури бўйича сайёр курслар ташкилланди. Унга соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг кадрлар бўлими бошлиқлари, нозирлари, бош ҳисобчи, ўринбосар ва иқтисодчилари, иш юритувчилари таклифи этилдилар.

Пойтахтдан водий сари йўл олар экансиз, тоғу тошларни ортда қолдириб, довон оша сўлим Наманган вилоятига кириб борасиз. Азалдан гуллар шаҳри деб ном олган бу маскан нафақат Фарғона водийси, балки республикамизда ҳам ҳар томонлама ривожлангани, гўзал ва баҳаволиги билан ажралиб туради. Айтиш жоизки, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти тобора ошиб, шаҳар ва қишлоқлар кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Янги кўп қаватли тураржой бинолари ва мусиқали фавворалар, таълим даргоҳларию тиббиёт муассасаларининг қурилиб фойдаланишга топширилиши аҳоли турмуш сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.