- Курилди: 1180
Қрим-Конго геморрагик иситма - ўткир юқумли касаллик. Уни вируслар юзага келтиради. Яъни вируслар майда қон томирларни шикастлайди. Оқибатда ҳужайра, тўқима ва тана аъзоларида қон айланиш жараёни, уларнинг озиқланиши ҳамда кислород билан таъминланиши ишдан чиқади. Айниқса, муҳим аъзолар фаолиятининг бузилиши инсон ҳаётини хавф остига қўяди. Асосон каналар вирус ташувчи ҳисобланади.
- Курилди: 813
Куйдирги одамлар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам хавфли бўлган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Касалликни куйдирги таёқчаси қўзғотади. У ташқи муҳитда спора ҳолида учрайди ва сувда, тупроқда ҳамда бошқа нарсаларда кўп йилларгача яшаш қобилиятини сақлаб туради. Куйдирги таёқчалари қулай шароитларда кўпаяди. Касалликни манбаи асосан уй ҳайвонлари-қорамол, от, қўй,эчки,туя,чўчқа ва бошқалар ҳисобланади.
- Курилди: 855
Ёз мавсуми, юртимиз боғ-роғларида мевалар айни пишган палла. Бу пайтда айниқса, тарвуз, қовун, ҳандалак каби полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ёш болаларда кўпроқ диарея касаллиги юзага чиқади.
- Курилди: 3750
уни асрамоқ ўзимизга боғлиқ
Жигар организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси бўлиб, у қонни тозаловчи фильтр вазифасини ўтайди. Организмда кечадиган барча моддалар алмашинувида фаол қатнашади. Мавжуд ферментлар таъсирида бир дақиқада қатор кимёвий жараёнлар содир бўлади, қондаги зарарли моддалар зарарсизлантирилади. Организмда 500 дан ортиқ муҳим вазифани бажаради. Жигарнинг диффуз (тарқоқ) жароҳатланишларидан бири унинг циррозга учрашидир. Жигар циррози бу жигарда қўшувчи тўқима ўсиши туфайли жигарнинг чандиқланиши ва бунинг натижасида организмдаги барча аъзолар фаолиятининг издан чиқиши билан кечадиган хасталикдир.
- Курилди: 961
Варикоз веналарнинг кенгайишидир. Бу касаллик аёллар ўртасида эркакларга нисбатан уч марта кўпроқ учрайди.