Глаукома сурункали кўзнинг ички босимини ошиши, кўриш майдонини торайиши, кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўрув нервини глаукоматоз атрофиясига олиб келиши билан кечадиган касалликлардир. У асосан туғма, бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи глаукоманинг ёпиқ турида, глаукоманинг ўткир хуружи алоҳида ўрин тутади ва анча оғир оқибатга олиб келиши билан фарқланади.

Фаровон ҳаёт кечиришга ҳамма ҳам интилади. Ҳалол ва сидқидилдан, белгиланган тартиб-қоидаларга асосан меҳнат қилинса, албатта мақсадга етилади. Бироқ, узоқларга бориб, мўмай даромад орттираман деганларнинг ҳар доим ҳам омади келавермайди. Чунки, одам савдоси деган мудҳиш жиноятларни содир этаётган кимсалар уларнинг орзуларини саробга айлантиришлари мумкин. Энг ачинарлиси, бундай мураккаб вазиятга тушиб қолаётган кишилар аксарият ҳолларда саломатликларини йўқотмоқдалар.

Ҳомиладорнинг рўйҳатга олиниши ва унинг мунтазам равишда поликлиникага бориши нафақат бўлғуси она ва боланинг саломатлигини кузатиб боришга, балки туғадиган аёл учун энг муҳим ҳужжат бўлган алмашув картасини олишга қаратилган. У ҳар гал шифокор қабулига келганида, турли таҳлиллар тайинланади, натижалари эса анкетага ёпиштирилади. Ушбу "Дафтарча" асосида ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин алмашув картаси тузилади.

Кун тартибига уйқудан туришдан тортиб, бадантарбия қилиш, гигиеник тадбирлар, нонушта, рўзғордаги ишлар, ўқиш, тушлик, ҳордиқ чиқариш, бўш вақтлар, кечки овқатланиш, уйқуга ётишгача бўлган жараёнлар киради.

Ботулизм - бу овқатдан заҳарланиш. Касаллик таркибида ботулизм микроблари бўлган озиқ-овқатлар истеъмол қилинганда вужудга келади. Унинг қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли споралари 5 соат қайнатилганда ҳам ҳалок бўлмайди. Ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин. Ботулизм қўзғатувчилари кучли таъсир этадиган токсин-заҳар чиқаради. Касаллик одамга ботулизм микроблари ёки токсинлари тушган озиқ-ов­қат маҳсулотларидан термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай хонадонда тайёрланган сабзавот, мева, қўзиқорин, помидор, бодринг консервалари истеъмол қилинганда юқади. Айниган консервалар қопқоғи газ йиғилиши натижасида кўтарилиб шишиб қолади.