Грипп ўткир ва тез юқадиган касаллик. Уни жуда майда, кўзга кўринмайдиган вируслар келтириб чиқаради. Касалликнинг енгил тури билан оғриган беморлар ва вирус ташувчилар атрофидаги соғлом кишилар учун хавф туғдиради. Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли билан ўтади.

Қандли диабет моддалар алмашинуви бузилиши касаллиги ҳисобланади. Умумий белгиси қондаги қанд миқдорининг сурункали ошишида намоён бўлади. Тадқиқотларга кўра, диабетга чалинган ҳар икки кишидан бири ўзининг бу хасталик билан оғриётганини билмайди. Билиш учун эса тиббий кўрикдан ўтиб туриш керак. Ахир хасталик аломатлари аниқланса, эндокринолог мутахассислар маслаҳатига мувофиқ муолажалар олиш шарт. Акс ҳолда сурункали асоратлар келтириб чиқарадики, инсон умр бўйи азоб чекиб яшашига, ҳатто умри эрта тугашига тўғри келади. Биз ўткир асоратлари ҳақида фикр юритишни мақсадга мувофиқ деб билдик.

Вилоят саломатликни қайта тиклаш шифохонасининг олий тоифали жисмоний тарбия ва уқалаш ҳамшираси Ҳабиба Раҳимовани шундай аташади.

Ушбу хасталик жигарнинг яллиғланиши оқибатида келиб чиқади. Ўткир ва сурункали кечади. Бошланишида бемор кўпинча сезмай, бемалол ишлаб юриши мумкин. Вирусли гепатит қўзғатувчиси соғлом киши танасига юқумли сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, ювилмаган мева-сабзавотлар орқали ўтиши кузатилган. Ичаклардан сўрилган вируслар қонга тушиб, асосан жигар тўқимасини зарарлайди. Натижада жигар шишади ва ишлаб чиқарилган ўт димланиб қонга сўрилади. Бунинг оқибатида кўз оқи ва териси сарғаяди. Шу белгилар боис халқимиз орасида "сариқ касаллиги" деб ҳам аталади.

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча туғруқхоналарида янги туғилган чақалоқни йўргаклашга бўлган муносабат сезиларли даражада ўзгарди. Неонатологлар бола туғилган вақтиданоқ уни эркин йўргаклашни тавсия этадилар. Бунда гўдакнинг қўллари эркин қолдирилади, оёқларига иштонча ва бир марталик таглик кийдирилади, кейин зич бўлмаган ҳолда йўргакланади.