- Курилди: 747
Қон босим ошиши, яъни хафақонликда инфаркт, инсульт, юрак ва буйрак етишмовчилиги каби қон-томир касалликлари ривожланиши хавфи пайдо бўлади. Бу касалликнинг тарқалиши 45 ёшдан юқори бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида 20-30 фоизни ташкил этади. 38 фоиз аёллар ва 62 фоиз эркакларда белгиларсиз кечиши мумкин. Фақат қон босимининг юқори эканлиги хафақон касаллиги борлигини тасдиқлайди. Ўз вақтида даволаш инсультдан ўлим даражасини 40 фоизга пасайишига олиб келади. Бу ҳар икки беморнинг ҳаёти сақлаб қолинади деган маънони англатади. Беморда хафақон касаллиги ва қуйидаги белгилардан бири кузатилса, уни шифохонага йўллаш талаб этилади.
- Курилди: 952
Сурункали буйрак етишмовчилиги буйрак касалликларининг кўп учрайдиган оғир асоратларидан бири ҳисобланади. Бунда заҳарли унсурларни буйрак хужайралари сийдик орқали чиқариши кескин бузилади. Шу билан бир қаторда қон ҳосил бўлишида муҳим гормон эритропоэтин ишлаб чиқарилиши кескин пасаяди. Беморларни даволашнинг уч хил усули мавжуд:
- Курилди: 797
Орттирилган иммунитет танқислиги синдромини қисқартириб ОИТС деб атаймиз. Бу касаллик одамнинг иммун тизимини шикастланиши билан кечади. Узоқ давом этиб, охири ҳалокатга олиб боради.
- Курилди: 985
Ёз ойларида юқумли меъда-ичак касалликлари кўпайиши ҳар доим кузатилади. Бунинг олдини олиш учун уларни юқтирмаслик зарур. Ҳар бир киши ўз саломатлигини сақлаши учун санитария- гигиена талабларига қатъий риоя қилса, кутилган мақсадга эришади. Шуни ҳисобга олиб, биз диарея, ичбуруғ каби касалликни тарқатувчи омилларни яна бир бор эсга солишни лозим топдик.
- Курилди: 1009
Мамлакатимизда инсон омили энг юқори ўринда туради. Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонимиз ўзининг ривожланиш йўлини беш тамойил асосида белгилаб олди. Шулардан бири аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгандир. Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.