Гепатит-жигарнинг яллиғланиши. Халқимизда сариқ хасталиги дея аталади. Соғлом одамга ифлос сув, зарарланган овқат ҳамда қон орқали ўтади. Гигиена қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ҳар хил вирусларни юқтириб олишга йўл очилади. Покизалик эса ундан асрайди.

Инвагинацион ичак тутилиши болаларда турли хил ичак тутилишига нисбатан энг кўп учровчи туридир. Аслида  ҳар қандай ёшда учраши мумкин. Статистик маълумотларга кўра 80 фоиз ҳолларда 4-12 ойликдагиларда кузатилади. Бола ҳаётининг иккинчи ёшида 10 фоиз ҳолатларда рўй беради. Тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш касалликни эрта ва самарали даволаш омилидир.

Ботулизм касаллигининг микроби овқатдан захарланишнинг энг оғир турини келтириб чиқаради. У маҳсулотда кислородсиз муҳитда кўпаяди. Кўпинча сут ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган, лекин узоқ муддат туриб қолган овқатларда ёки бузилган консерва маҳсулотларида мавжуд бўлади. Инсон истеъмол қилганда касалланади. Ҳаттоки оғизга олиб ютмасангиз ҳам заҳарланиш мумкин.

Ўзбекистонинг кузда пишиб етиладиган мевалари ичида беҳи алоҳида ўрин тутади. Уни халқимиз то баҳоргача суюб истеъмол қилади. Ҳатто яхши сақланса, май ойигача сифатини йўқотмаслиги мумкин. Бу дегани дармондорилигига путур етказмаслик учун табиий ва уй шароитларимиз етарли. Беҳи танасидан узилгач, ўшандайлигича ўзини ҳамда овқатга солиб пишириб ейиш одат тусига кирган. Уни болалар ҳам жуда ёқтиришади. Малла "чопон"ини "ечиш" қийин эмас. Бармоқларимиз бир зумда сидириб ташлайди. Сариқ ранги, ялтироқ пўсти чиройига ғоят монанд. Нам етарли жойларда ўсадиган бу дарахтнинг меваси анча ширадор, хушбўй, анбар, йирик, ноксимон, оқроқ, нордон, чучукроқ навлари бор. Серҳосиллигидан уни ўстирганлар егандан ташқари қишга ғамлаб қўйишга одатланишган. Қуритилган ва пишганини авайлаб осиб қўйилса, уйнинг ҳавосини тозалаб, ёқимли ҳид таратиб туради.

Ички лейшманиоз - бу хавфли ўткир юқумли касаллик. Уни жуда кичик паразитлар - лейшманийлар қўзғатади. Инсоннинг жигари, талоғи ва суяк кўмигида жойлашиб кўпаяди. Асосан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда учрайди.